Мали мураббийи Россияга қарши ўйин ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Матбуотда Россия терма жамоаси баҳорда Мали билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча бу борада Россия футбол иттифоқи томонидан расмий тасдиқ берилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада Мали миллий жамоаси бош мураббийи Том Сенфит эҳтимолий баҳс юзасидан фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, у Россия билан ўйин бўлиши мумкинлиги ҳақида эшитган, бироқ ҳозирча қўлида расмий тасдиқ йўқ.
Аввалроқ Россия ва Мали терма жамоалари 27 март куни Краснодарда майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси қарийб тўрт йилдан бери УЕФА ва ФИФА санкциялари остида қолмоқда ва шу сабаб фақат ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг