Икарди хет-трик қилиб «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у учта гол уриб, жамоасига ишончли ғалаба олиб келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икардининг бу хет-трики тарихий натижани ҳам тақдим этди. У «Галатасарай» сафида 76-голини нишонлаб, клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди ва бу борада руминиялик Георге Хаджини ортда қолдирди — Хаджининг ҳисобида 75 та гол бор эди.
Умумий тўпурарлар рўйхатида эса Икарди ҳозирча еттинчи поғонани эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилади, ундан аввал у ПСЖ сафида тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг