Мали мураббийи Россияга қарши ўйин ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Сўнгги кунларда матбуотда Россия терма жамоаси баҳорда Мали билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча Россия футбол иттифоқи бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу фон’да Мали терма жамоаси бош мураббийи Том Саинстфит эҳтимолий баҳс юзасидан фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, у Россия билан ўртоқлик учрашуви бўйича ҳали расмий тасдиқ олмаган, ўйин бўлиши мумкинлиги ҳақида гаплар бор, аммо ҳозирча аниқ ишончи йўқ.
Аввалроқ манбаларда Россия ва Мали 27 март куни Краснодарда майдонга тушиши мумкинлиги қайд этилганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси қарийб тўрт йилдирки УЕФА ва ФИФА санкциялари остида бўлиб, шу сабаб фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказа олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг