date

«Байер» Горецкага кўз тикди, ярим ҳимоячи АПЛни хоҳлайди

«Байер» Горецкага кўз тикди, ярим ҳимоячи АПЛни хоҳлайди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка Леверкузеннинг «Байер» жамоаси эътиборини тортди. «Фармацевтлар» 31 ёшли футболчини марказдаги янги етакчи сифатида кўрмоқда — аввал бу ролни Гранит Жака бажарган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбаларга кўра, леверкузенликлар аллақачон Горецканинг вакиллари билан алоқага чиққан. Футболчи бу вариантни кескин рад этмаган бўлса-да, ўзи учун устувор йўл сифатида Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишни афзал кўрмоқда. Қишда унинг хизматларига Лондоннинг «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» клублари ҳам қизиқиш билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунида Горецка эркин агентга айланади — амалдаги шартнома узайтирилмайди. У 2018 йилдан бери «Бавария» сафида тўп суриб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Байер» Горецкага кўз тикди, ярим ҳимоячи АПЛни хоҳлайди