date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шенхуа»нинг плей-оффга чиқиш умидлари сўнди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси мусобақа билан хайрлашишдан олдин ҳеч бўлмаса муносиб натижа кўрсатишни истади, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Тайланд клуби биринчи тайм бошидаёқ кетма-кет икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Муанта Супханат гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчисини йўқотиб, кам сонли таркибда қолиб кетди ва интрига деярли барҳам топди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди