«Бавария» Ким Мин Же билан хайрлашишга тайёр

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Ким Мин Же ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ футболчига Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
SPORT BILD маълумотига кўра, «Бавария» спорт директори Макс Эберл ўтган ёздаёқ Ким Мин Же атрофидагилarga, яхши таклиф тушса клуб футболчи билан хайрлашишга тайёрлигини билдирган. Клубнинг бу борадаги позицияси ҳозир ҳам ўзгаргани йўқ. Шунга қарамай, манбада кореялик ҳимоячи Мюнхенда ўзини жуда қулай ҳис қилаётгани ва жамоада унга берилган ҳозирги ролни қабул қилгани таъкидланади.
Жорий мавсумда 29 ёшли жанубий кореялик барча мусобақаларда 23 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!