date

Аргентина Ямалга қарши алоҳида режа ишлаб чиқмоқда

Аргентина Ямалга қарши алоҳида режа ишлаб чиқмоқда

Март охирида Испания ва Аргентина Финалиссима доирасида ўзаро тўқнаш келади: бири амалдаги Европа чемпиони, иккинчиси эса Америка Кубоги соҳиби. Учрашувга ҳали бир ойдан кўпроқ вақт бор, бироқ мураббийлар штаби тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри DSports Radio’га таяниб ёзишича, аргентиналиклар Испания вингери Ламин Ямални қандай тўхтатиш устида бош қотирмоқда. Режага кўра, Ямалга қарши шахсий назоратда кучли бўлган ҳимоячи Николас Тальяфико кўпроқ масъул бўлади. Бундан ташқари, Лионел Скалони жисмонан бақувват ярим ҳимоя чизиғини тузиб, улардан бирини тўлиқ Ямални чеклаш вазифасига йўналтирмоқчи. Аргентина томони Ламин тўп билан қолганида унга бир вақтнинг ўзида икки футболчи босим ўтказадиган вазиятлар яратишни мақсад қилган.

Испания ва Аргентина 27 март куни майдонга тушади.

Шунингдек, Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина Ямалга қарши алоҳида режа ишлаб чиқмоқда