date

«Бавария» Ким Мин Жени яхши таклиф бўлса сотиши мумкин

«Бавария» Ким Мин Жени яхши таклиф бўлса сотиши мумкин

«Бавария»нинг марказий ҳимоячиси Ким Мин Же яқин келажакда Мюнхен клубини тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ футболчига Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

SPORT BILD маълумотига кўра, «Бавария» спорт директори Макс Эберл ўтган ёздайоқ Ким Мин Же атрофидагиларга: агар муносиб таклиф тушса, клуб ҳимоячи билан хайрлашишга тайёрлигини етказган. Манбага кўра, «Бавария»нинг бу борадаги позицияси ҳануз ўзгаргани йўқ. Шунга қарамай, футболчининг ўзи Мюнхенда ўзини жуда қулай ҳис қилаётгани ва жамоада ҳозирги ролини қабул қилгани таъкидланади.

Жорий мавсумда 29 ёшли жанубий кореялик барча турнирларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Ким Мин Жени яхши таклиф бўлса сотиши мумкин