date

Флик де Ёнгдан катта ўйинларда фаолликни оширишни сўради

Флик де Ёнгдан катта ўйинларда фаолликни оширишни сўради

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Френки де Ёнгнинг ўйинидан мамнун. Германиялик мутахассис нидерланд футболчисини жамоа марказидаги асосий фигурага тенглайди, бироқ ҳал қилувчи учрашувларда ундан кўпроқ интенсивлик кутаётганини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фликнинг фикрича, де Ёнг вазият талаб қилган пайтларда янада таваккалроқ ҳаракат қилиши, ҳужумни тезлаштириш ва кескин паслар билан ўйинга таъсирини кучайтириши мумкин. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.

Жорий мавсумда Френки де Ёнг барча мусобақаларда 30 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ҳамкорларига 7 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ҳозирда «Барселона» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Флик жамоаси «Реал»дан икки очко ортда қолмоқда. Каталонияликлар навбатдаги баҳсини 22 февраль куни «Леванте»га қарши ўтказади.

Шу билан бирга, Испанияда «Барселона» ярим ҳимоячиси де Ёнгнинг ўйини танқид остига ҳам олингани қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик де Ёнгдан катта ўйинларда фаолликни оширишни сўради