Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ у ҳам омадсиз якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидайоқ «Бурирам Юнайтед» кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифи бўлди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондан четлатилиб, интрига деярли йўқолди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг