Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасини мағлубият билан якунлади

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс эса Леонид Слуцкий шогирдлари учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди: дастлаб 11-дақиқада Гуд Кўртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта фарқни иккитага оширди. Тез орада «Шанхай Шенхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилгач, ўйин интригасиз давом этди.
Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг