date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс жамоа учун турнирдан чиқиш олдидан сўнгги имконият — муносиб хайрлашув бўлиши керак эди, бироқ бунақаси чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби учрашувда 2:0 ҳисобида зафар қучди. «Бурирам Юнайтед» дастлабки бўлимнинг илк дақиқаларидоқ кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчиси четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолганидан кейин ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди