date

Аллегри А Серияда чемпионлик пойгасининг фаворитини айтди

Аллегри А Серияда чемпионлик пойгасининг фаворитини айтди

"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия А Сериясининг жорий мавсумида чемпионлик учун кураш ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, пойгада "Интер" яққол фаворит бўлиб турибди: жамоа 64 очко жамғaрган ва, унинг ҳисоб-китобига кўра, мавсум якунида 90 очкога етиши мумкин. Аллегри "Милан" мақсадга эришиши учун қолган 13 учрашувда 12 ғалаба қозониб, атиги бир марта ютқазишга ҳақли эканини айтди. "Бу математика. Агар улар қоқилса-ю, биз имкониятдан фойдалана олмасак, айб ўзимизда бўлади", — деди у.

26-турдан сўнг "Интер" А Серия турнир жадвалида 64 очко билан пешқадам. Иккинчи ўриндаги "Милан"дан фарқ ҳозирча 10 очко, бироқ Аллегри жамоаси битта ўйинни кам ўтказган.

22 февраль куни "Милан" ўз майдонида "Парма"ни қабул қилади. Учрашув 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аллегри А Серияда чемпионлик пойгасининг фаворитини айтди