date

Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди

Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш яқинлашиб келаётган учрашувда Криштиану Роналду нега майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

«Жуда тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув бор», — деди Жезуш. Мураббий таъкидлашича, Роналдуга дам берилиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди