date

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятини йўқотганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс эса Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд вакили 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи таймнинг бошидаёқ икки бор гол урди: 11-дақиқада Гуд Кўртис ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Супханат Муеанта устунликни мустаҳкамлади.

Тез орада «Шанхай Шэньхуа» футболчиларидан бири майдондон четлатилиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолди. Шундан кейин ўйиндаги интрига деярли сўнди ва ҳисоб ўзгармади.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади