date

Карим Бензема танаффусда «Ал-Ҳилол» бош мураббийи билан тортишди

Карим Бензема танаффусда «Ал-Ҳилол» бош мураббийи билан тортишди

«Ал-Ҳилол»нинг франсуз ҳужумчиси Карим Бензема яқинда ўтказилган учрашув танаффусида жамоа бош мураббийи билан жанжаллашиб қолгани айтилмоқда. Бу ҳақда Ball Zone хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Бенземанинг клубга келиши жамоа кийиниш хонасида тарангликни кучайтирган. Ҳатто айрим футболчилар франсуз юлдузини трансфер қилиш қарорида афсусланаётгани ҳам қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Бензема қишки трансфер ойнасида «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтиб, 1,5 мавсумга мўлжалланган шартнома имзолаган. У янги жамоаси сафида учта ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

«Ал-Ҳилол» сўнгги турда «Ал-Иттиҳод» билан ўйинда ғалаба қозона олмади — 1:1. Натижада жамоа Про-лига жадвалида иккинчи ўринга тушиб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карим Бензема танаффусда «Ал-Ҳилол» бош мураббийи билан тортишди