date

Анчелотти Роналду профессионаллиги ва тикланиш сирини айтди

Анчелотти Роналду профессионаллиги ва тикланиш сирини айтди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Криштиану Роналду ҳақида фикр билдириб, унинг меҳнатсеварлиги ва тартиб-интизомини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Анчелоттининг сўзларига кўра, Роналду бир сафар унга: «Жуда кўп сув ўсимликни ўлдиради», деган. Мураббий бу ибора футболчининг юклама ва тикланиш ўртасидаги мувозанатни жуда яхши тушунишини англатишини қўшимча қилди: футбол катта жисмоний талаб қўяди, аммо тикланиш ҳам шунчалик муҳим, ортиқча зўриқиш эса жароҳатларга сабаб бўлади.

41 ёшли португалиялик ҳужумчи ҳозир Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида тўп сурмоқда. Унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. Роналду фаолияти давомида «Олтин тўп»ни беш марта қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Роналду профессионаллиги ва тикланиш сирини айтди