date

Анчелотти: мураббийликда ишонч ҳаммасини ҳал қилади

Анчелотти: мураббийликда ишонч ҳаммасини ҳал қилади

Юлдузли мураббий Карло Анчелотти ўз ишининг нозик жиҳатлари ҳақида фикр билдирди. Италиялик мутахассисга кўра, мураббийликда энг муҳим омил — клуб ва жамоа томонидан билдириладиган ишонч. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Анчелоттининг айтишича, мураббий билан тузиладиган шартнома амалда ишонч сақланиб турган пайтгача “яшайди”. У фаолияти давомида деярли ҳамма жойда истеъфога чиқарилганини эслаб ўтди: у ишлаган 10 клубнинг 7 тасида уни ишдан бўшатишган. Бу сўзларни Cadena SER келтирди.

Маълумки, ўтган ёздан бери Карло Анчелотти Бразилия миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда. 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида “селесао” Шотландия, Гаити ва Марокашга қарши майдонга тушади. Бразилияликлар 2002 йилдан бери илк бор мундиални ютишни асосий мақсад қилиб қўймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти: мураббийликда ишонч ҳаммасини ҳал қилади