Галатасарайда маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

Коняспорга кутилмаган мағлубиятдан сўнг Галатасарай ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манба таъкидлашича, бу ҳолат уч ой давомида сақланиб келмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият бўйича расмий изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада кучайтирмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида Галатасарайнинг чемпионлик имкониятлари катта савол остида қолаётганини айтди.
Ҳозирда жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам, бироқ 52 очкоси ва захирада битта ўйини бор Фенербахче яқин орада уларга етиб олиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг