date

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди

«Коньяспор»дан кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» атрофида клуб ичидаги вазият кескинлашгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. TR24 маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага ишонилса, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари масалага изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада кучайтирмоқда.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари тобора шубҳали кўринаётганини таъкидлади.

Ҳозирча жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам, бироқ 52 очкоси бор ва захирада бир ўйини мавжуд «Фенербахче» яқин орада уни қувиб етиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди