Галатасарайда маошлар тўланмай, клуб ичида таранглик кучайди

Коньяспор майдонида кутилмаган мағлубиятдан сўнг Галатасарай атрофида ёқимсиз хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, бу муаммо кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият бўйича изоҳ бермаётгани оммавий ахборот воситалари ва мухлислар қизиқишини янада оширди.
Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида Галатасарайнинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.
Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. Бироқ 52 очкоси ва захирада битта ўйини бор Фенербахче яқин орада унга етиб олиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг