Димарко «Интер»га тезроқ гол уриш кераклигини айтди

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Федераико Димарко Чемпионлар лигасида Норвегиянинг «Бйодо-Глимт» жамоасига қарши бўладиган учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди. Ўйин 23-февраль куни ўтади, илк баҳсда «нерадзуррилар» 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Димарконинг таъкидлашича, «Интер» икки тўп фарқи билан ортда келаётгани сабабли, рақибнинг қарши ҳужумларига максимал эътибор қаратиши шарт. У бу мавсум Чемпионлар лигасида «Бйодо-Глимт»нинг контраатаклари бир неча учрашувларда жуда хавфли бўлганини эслатди.
«Аввало, гол уриш ҳақида ўйлашимиз керак. Кейин ўйин қандай кечишини кўрамиз. Биринчи вазифа — имкони борича тезроқ ҳисобни қисқартириш», — деди футболчи.
Маълумот учун, Димарко жорий мавсумда 6 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!