«Ал-Наср» мураббийи Роналдунинг нега дам олишини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.
«Зич тақвим сабаб Роналдуга ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бердик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши жуда муҳим учрашув бор», — деди Жезуш. Мураббийнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.
Жезушнинг таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим ўйинларда аввал ҳам қатнашмаган.
Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!