date

«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани вақтинча йўқотиб қўйиши мумкин

«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани вақтинча йўқотиб қўйиши мумкин

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулоти вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз ҳужумчисининг «Ал-Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувдаги иштироки катта сўроқ остида турибди. Бензема яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг унинг тикланиш муддати аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема қишда «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтганди. У янги жамоа сафида учта ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Карим Бенземани вақтинча йўқотиб қўйиши мумкин