date

Жезуш Роналдунинг навбатдаги ўйинда дам олишини айтди

Жезуш Роналдунинг навбатдаги ўйинда дам олишини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашаётган учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилётгани айтилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг сўзларига кўра, мураббийлар штаби жадвал тиқизлиги сабаб Роналдуга ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Сабаб — олдинда чемпионатдаги муҳим «Ал-Фатеҳ»га қарши баҳс турибди.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда мураббий: «Роналдунинг дам олиши янгилик эмас. Бу Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда унинг майдонга тушмай қолиши биринчи ҳолат эмас», — дея таъкидлаган.

Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдунинг навбатдаги ўйинда дам олишини айтди