date

Аргентинада чемпионат бир ҳафтага тўхтатиб қўйилади

Аргентинада чемпионат бир ҳафтага тўхтатиб қўйилади

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга маҳаллий футбол федерацияси атрофидаги навбатдаги коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эътиборли жиҳати шундаки, 7 ва 8-тур ўйинлари жадвал бўйича ўтказилади, танаффус эса 9-турга тўғри келади. Режага кўра, ушбу тур 5–8 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди, бироқ 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқлардан қочилгани айтилиб ўтилмоқда. Бу Европа валютасида ҳам сезиларли: қарийб 12 миллион еврога тенг. Шунингдек, ташкилот пул ювиш жараёнларида ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳалар бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентинада чемпионат бир ҳафтага тўхтатиб қўйилади