date

Роналду гол урган ўйиндан сўнг икки сўз ёзди

Роналду гол урган ўйиндан сўнг икки сўз ёзди

Саудия Арабистони Про-лигасида «Ал-Наср» «Ал-Намджа»ни йирик — 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. Учрашувдаги ҳисобни Криштиану Роналду очди: португалиялик 7-дақиқада пеналтани аниқ ижро этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин тугаганидан кўп ўтмай 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Роналду бир нечта суратларни жойлаб, қисқа изоҳ билан чекланган.

«Шундай давом этинг!» — деб ёзди Роналду.

Эндиликда Криштиану Роналдунинг фаолиятидаги жами голлари 965 тага етди. 1000 голлик маррага яна бир қадам яқинлашди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ўтган йили «Ал-Наср» билан шартномасини узайтирганди — келишув 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду гол урган ўйиндан сўнг икки сўз ёзди