Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият — ҳеч бўлмаса муносиб якун қилиш синови эди, бироқ бу сафар ҳам иш бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд вакили «Бурирам Юнайтед» учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Голлар ўйиннинг бошидаёқ урилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Муеанта Супханат устунликни икки бараварга оширди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчидан айрилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолиб кетди ва интрига деярли сўнди.
Ма’лумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!