Гондурас Россияга қарши ўртоқлик ўйинидан бош тортди

Россия терма жамоасининг баҳорги йиғинiga бир ойдан ҳам кам вақт қолгани билан Россия футбол иттифоқи (РФИ) ҳанузгача ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар рўйхатини расман эълон қилгани йўқ. Шунга қарамай, дастлабки рақиб Мали бўлиши деярли аниқ: африкаликлар аввалроқ келишув борлигини тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sport24 хабарига кўра, РФИ Гондурас терма жамоасига ҳам таклиф билан чиққан. Бироқ Гондурас футбол федерацияси март ойининг сўнгги кунида Санкт-Петербургда ўтказилиши кўзда тутилган ўртоқлик ўйинига рад жавобини берган.
Манбага кўра, гондурасликларнинг бундай қарори жамоа март ойидаги халқаро ойнага аллақачон ўз режалари борлиги билан изоҳланади.
Ҳозирда Гондурас терма жамоаси FIFA рейтингида 65-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!