Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» билан хайрлашишга яқин

Аввалроқ Марсело Гальярдонинг «Ривер Плейт»даги келажаги борасида муаммолар юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Энди эса бу ҳолат аниқ қарорга айланди — мутахассис клуб бош мураббийи сифатида ишлашни тўхтатади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Гальярдо жамоа билан яна бир учрашувда майдонга чиқади: «Ривер Плейт» пайшанба куни, яъни бугун «Банфилд»га қарши ўйин ўтказади. Ушбу баҳс мухлисларга мураббий билан хайрлашиш имконини беради, бироқ айримлар бу жараёнда ўз эътирозларини ҳам билдиришга уриниши эҳтимолдан холи эмас.
Гальярдо «Ривер Плейт» учун 1990-йилларда футболчи сифатида ҳам ўйнаган, кейинчалик эса жамоани бир неча бор бошқарган. Шу боис у клубда обрўли ва ҳурматга сазовор шахс сифатида тилга олинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг