date

«Брентфорд» бош мураббий Эндрюс билан шартномани узайтирди

«Брентфорд» бош мураббий Эндрюс билан шартномани узайтирди

Англиянинг «Брентфорд» клуби расмий сайти орқали бош мураббий билан тузилган келишув узайтирилганини маълум қилди. Кит Эндрюс янги шартномага имзо чекди ва у 2032 йил ёзигача амал қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Брентфорд» жорий мавсумни жуда муваффақиятли ўтказмоқда: жамоа АПЛ турнир жадвалида ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Эндрюс жамоани ўтган ёзда қабул қилиб олган, бунгача эса клубда Томас Франк штабида фаолият юритган.

«Брентфорд»нинг навбатдаги АПЛ ўйини 28 февраль, шанба куни сафарда «Бернли»га қарши бўлиб ўтади. Учрашув 20:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Брентфорд» бош мураббий Эндрюс билан шартномани узайтирди