date

«Галатасарай»да маошлар бўйича муаммолар борлиги айтилаётгани

«Галатасарай»да маошлар бўйича муаммолар борлиги айтилаётгани

«Коняспор»дан кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди. TR24 портали хабарига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада таъкидланишича, бу ҳолат уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти масалага изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада кучайтирди.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини билдирди.

Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам. Бироқ 52 очкога эга ва битта ўйини захирада турган «Фенербахче» яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар бўйича муаммолар борлиги айтилаётгани