«Бавария» Нойер ўрнига асосий номзодни белгилаб қўйди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида дарвозабон Мануэл Нойернинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Жорий мавсум якунлангач, тажрибали посбон жамоани тарк этиши мумкин, клуб сардори эса март ойида 40 ёшга тўлади ва ҳозирча фаолиятини давом эттириш-эттирмаслиги бўйича якуний қарорга келмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bayern & Germany хабарига кўра, агар Нойер ёзда кетадиган бўлса, «Бавария» унинг ўрнини Йонас Урбиг билан тўлдиришни аниқ режа сифатида кўрмоқда. Манбада таъкидланишича, Урбигка рақобатчи изланмайди, клуб эса бозордан фақат захира вариант сифатида янги дарвозабон олиб келиши мумкин.
Мануэл Нойер «Бавария» сафида 2011 йилдан бери тўп суриб келади. Ушбу мавсумда у 28 учрашувда 27 та гол ўтказиб юборган.
22 ёшли Йонас Урбиг эса жорий кампанияда 9 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!