Баварияда Нойер ўрнини босадиган дарвозабон танлаб қўйилди

"Бавария" дарвозабони Мануэл Нойер жорий мавсум якунлангандан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. Март ойида 40 ёшга тўладиган мюнхенликлар сардори ҳозирча фаолиятини давом эттириш-эттирмаслик бўйича якуний қарорга келмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bayern & Germany хабарига кўра, агар Нойер ёзда кетадиган бўлса, клуб унинг ўрнини Йонас Урбиг билан тўлдиришни қатъий режалаштирмоқда. Қайд этилишича, Урбигга рақиб изланмайди, янги дарвозабон таклиф қилинса ҳам фақат захира ролига.
Нойер 2011 йилдан бери "Бавария" сафида ўйнаб келади. У жорий мавсумда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказиб юборди.
22 ёшли Йонас Урбиг эса бу мавсумда 9 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол ўтказди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг