date

Индзаги истеъфоси муҳокамада, аммо мураббий вазмин қолмоқда

Индзаги истеъфоси муҳокамада, аммо мураббий вазмин қолмоқда

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали бирор марта мағлуб бўлмади, бироқ сўнгги дуранглар кетма-кетлиги жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда Симоне Индзагининг бош мураббийликдан кетиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кучайган. Хусусан, «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги маоши бўйича дунёда Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Индзаги истеъфоси муҳокамада, аммо мураббий вазмин қолмоқда