date

Луис Энрике Сафоновни ПСЖ дарвозасида юқори баҳолади

Луис Энрике Сафоновни ПСЖ дарвозасида юқори баҳолади

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа дарвозабони Матвей Сафоновнинг ўйинига тўхталиб, уни юқори савиядаги посбон сифатида таърифлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис Сафоновнинг миллий терма жамоа футболчиси эканини эслатиб, унинг оёқда яхши ўйнаши, жисмонан бақувватлиги ва жасорати ПСЖ фалсафасига мос келишини таъкидлади. Луис Энрикенинг сўзларига кўра, Матвей старт таркибида ҳам, захирадан майдонга тушганида ҳам доимо юқори даражани кўрсатиб келади. Мураббий, шунингдек, қўл остида уч нафар кучли дарвозабон борлигидан мамнунилигини билдирди, дея хабар беради RMC Sport.

Жорий мавсумда 27 ёшли Сафонов Франция чемпионатида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ўтказиб юборди ва 3 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Европа Чемпионлар лигасида эса у 4 та баҳсда қатнашиб, 5 та гол ўтказди, 1 ўйинда эса «қуруқ» натижа қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Сафоновни ПСЖ дарвозасида юқори баҳолади