Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда ютқазиб якунлади

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» ҳам насиб этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг илк дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, камчиликда қолганидан сўнг ўйин интригасиз давом этди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг