Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ОЧЛда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан обрўли якунига етиб олиш имконияти эди, бироқ буну уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг илк дақиқаларида кетма-кет икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди — 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Тез орада «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондан четлатилиб, сон жиҳатдан кам қолди ва бу ўйиндаги интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкий «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномасига кўра 2027 йил охиригача клубда ишлаши белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!