date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» лигада яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» лигада яна ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида 7-турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан мосуво бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг имкони бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханатнинг голлари билан танаффусгача натижани ҳал қилиб қўйди.

Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир ўйинчиси майдондан четлатилиб, жамоа кам сонли бўлиб қолди. Шу ҳолат ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди ва ҳисоб ўзгармади.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» лигада яна ютқазди