date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида (ACL) етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун имкониятини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши фақатгина турнирни муносиб якунлашга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг бошланишидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифи бўлди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчидан айрилиб, камчиликда қолганидан кейин ўйин тақдири деярли ҳал бўлди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда ютқазди