Футболда вақт чўзишга қарши янги қоидалар жорий этилади

2026/2027 мавсумидан бошлаб футбол қоидаларига вақтни атайлаб чўзиш ҳолатларига қарши ўзгартиришлар киритилади. BBC хабарига кўра, бундай вазият қайд этилса, тўп рақиб жамоага берилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агар вақт чўзиш дарвозабоннинг дарвозадан зарба бериши пайтида аниқланса, қарши жамоа бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Яна бир муҳим янгилик: алмаштириш чоғида футболчига майдонни тарк этиш учун 10 сония берилади. Агар у улгурмаса, майдонга кираётган ўйинчи 60 сония кечикиб ўйинга қўшилади ва жамоа бир дақиқа давомида бир киши кам бўлиб қолади.
Аввалроқ футболга яқин орада “Винисиус қоидаси” ҳам киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг