date

Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua АЧЛда ютқазиб қўйди

Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua АЧЛда ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-офф умидлари сўнган «Shanghai Shenhua» 8-турда «Buriram United»га қарши фақатгина турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси бу вазифани ҳам уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди. «Buriram United» илк таймнинг аввалидаёқ икки бор гол уриб, рақибни оғир аҳволга солиб қўйди: 11-дақиқада Гуд Кертис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта устунликни мустаҳкамлади.

Кўп ўтмай «Shanghai Shenhua» майдонда бир киши кам бўлиб қолди ва бу вазият ўйин интригасини деярли йўқ қилди. Натижада хитойликлар ҳисобни ўзгартира олмади ва турнирдаги навбатдаги муваффақиятсизликни қайд этди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua АЧЛда ютқазиб қўйди