date

Нобоа «Рубин»нинг Барселонадаги ғалабасидан кейинги бонусларни айтди

Нобоа «Рубин»нинг Барселонадаги ғалабасидан кейинги бонусларни айтди

2009 йил октябрида Қозоннинг «Рубин» клуби Чемпионлар лигасида катта шов-шув кўтарган эди: жамоа «Камп Ноу»да «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша учрашувдан кейинги мукофот пуллари ҳақида собиқ ярим ҳимоячи Кристиан Нобоа эслаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Нобоанинг сўзларига кўра, бу унинг фаолиятидаги энг йирик премияси бўлган. «Ҳар бир футболчи 80 минг доллардан олди», — дея унинг фикрини «Спорт-Экспресс» келтиради.

Футболчи ўша пулга ҳеч нарса харид қилмаганини, аксинча жамғариб қўйганини таъкидлади. Унинг айтишича, ўша пайтнинг ўзида ҳам анча мулоҳазали бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2009/2010 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Рубин» ўз квартетида учинчи ўринни эгаллаган. Гуруҳда «Барселона» ва «Интер» юқорироқда якунлаган бўлса, Киевнинг «Динамо»си сўнгги поғонада қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нобоа «Рубин»нинг Барселонадаги ғалабасидан кейинги бонусларни айтди