date

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларини БАА ва Қатарда кечиктирди

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларини БАА ва Қатарда кечиктирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги айрим баҳслар бошқа саналaрга кўчирилганини маълум қилди. Учрашувлар Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтказилиши керак эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий кескинлик сабаб бўлди. Хабарларга кўра, Эрон томонидан учирилаётган снарядлар қўшни давлатлар ҳудудига ҳам етиб бормоқда, у ерда АҚШ ҳарбий базалари жойлашган.

ОФК баёнотида ташкилот вазиятни яқиндан кузатишда давом этиши, футболчилар, жамоалар, расмийлар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолиши таъкидланди.

Ўйинлар 2 ва 3 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирча янги саналaр ёки ареналар расман эълон қилинмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларини БАА ва Қатарда кечиктирди