date

Гави жароҳатдан сўнг тез орада майдонга қайтади

Гави жароҳатдан сўнг тез орада майдонга қайтади

“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави тўззасидан ўтказилган операциядан кейин яқин орада яна футбол майдонига қайтиши кутилмоқда. У августдан буён расмий ўйинларда кўриниш бермаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, каталонияликлар Гавини дарҳол асосий таркибга “отиб юбориш”ни режалаштираётгани йўқ. Клуб уни босқичма-босқич ўйин ритмига киритмоқчи, бу жараёнда Марк Бернал билан қўлланган ёндашувга ўхшаш усул танланади.

Яқин ҳафталарда Марк Бернал ва Марк Касадо майдонда кўпроқ вақт ўтказиши кутилмоқда, Гавига бериладиган юклама эса секин-аста оширилади. Клуб ортиқча таваккал қилмоқчи эмас: бош мураббий Флик Гавини жуда юқори баҳолайди ва уни келажак режаларининг муҳим бўлаги деб билади.

Жорий мавсумда 21 ёшли Гави Ла Лигада атиги икки учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гави жароҳатдан сўнг тез орада майдонга қайтади