date

Ковач «Бавария»га 2:3 мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

Ковач «Бавария»га 2:3 мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

Германия Бундеслигасининг 24-тури марказий баҳсида Дортмунднинг «Боруссия»си ўз майдонида Мюнхеннинг «Бавария»сига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан кейин «асаларилар» бош мураббийи Нико Ковач натижа юзасидан муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганига қарамай жамоа бу ўйинда муносиб футбол кўрсатган. Ковач футболчилар характер намойиш этганини таъкидлаб, омаддан бироз кўпроқ улашилганда дурангга ҳам умид қилиш мумкин бўлганини қўшимча қилди. Бироқ якунда рақиб ижрочиларининг маҳорати натижани ҳал қилганини қайд этди.

Ушбу ғалаба «Бавария»нинг «Боруссия»дан устунлигини 11 очкогача оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ковач «Бавария»га 2:3 мағлубиятдан сўнг фикр билдирди