date

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларини БАА ва Қатарда кўчирди

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларини БАА ва Қатарда кўчирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтказилиши белгиланган минтақавий Чемпионлар Лигаси учрашувлари бошқа муддатга қолдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги қуролли кескинлик сабаб бўлди. ОФК маълумотига кўра, Эрон томонидан учирилган снарядлар АҚШ ҳарбий базалари жойлашган қўшни ҳудудларга ҳам етиб бормоқда.

«ОФК вазиятнинг кескин ўзгаришини диққат билан кузатишда давом этади ва барча футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолади», — дейилади конфедерация баёнотида.

Баҳслар 2 ва 3 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Ҳозирча ўйинларнинг янги санаси ёки ўтказиладиган манзили эълон қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларини БАА ва Қатарда кўчирди