date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» еттинчи турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун кураш имкониятини бой берганди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйинда ҳеч бўлмаса турнир билан муносиб хайрлашишни кўзлаган, бироқ бу режаси амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи тайм бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, шундан кейин «Шанхай Шэньхуа» майдонда бир футболчисидан айрилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди