Гʻаллардо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер»дан ҳеч ким бутунлай кетмайди

Марсело Гʻаллардо мураббий сифатида сўнгги учрашувини «Банфилд»га қарши ўтказди. Унда «Ривер Плейт» 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан ўша муваффақиятсиз натижалар Гʻаллардонинг лавозимини сақлаб қолишига тўсқинлик қилди, бироқ клуб унга чиройли тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса ўйиндан кейинги лаҳзаларда бу имконини жуда таъсирли тарзда оқлади.
«Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизнинг меҳру муҳаббатингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетган тақдирингда ҳам барибир клуб билан қоласан», — деди Гʻаллардо кўз ёшларини тийолмай.
Эслатиб ўтамиз, Марсело 90-йилларда «Ривер Плейт» сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!