ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини кейинга қолдирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида Абу-Даби, Дубай ва Доҳада бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувлар бошқа муддатга кўчирилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий можаро сабаб бўлди. Хабарга кўра, Эрон томонидан учирилаётган снарядлар АҚШ базалари жойлашган қўшни давлатлар ҳудудларига ҳам етиб бормоқда.
ОФК баёнотида ташкилот вазиятни диққат билан кузатишда давом этиши ва футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолиши таъкидланди.
Учрашувлар 2 ва 3 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Ҳозирча ўйинларнинг янги санаси ёки ўтказиладиган манзили эълон қилинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг